Андижонда совуқда ўқувчилари ташқарига олиб чиқилган мактаб директори ва ўринбосари ишдан олинди

Жамият 11767
image

Аввалроқ, Aндижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабида ёш болалар юпун кийим билан қаҳратон совуқда байроқ кўтариб тургани олиб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Aндижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маъданият ҳодимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.

Таъкидланишича, тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар соат 11:25 да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган экан. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралган.

“Ҳар бир ўқувчининг мактабда бўлган вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блоггерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси барча тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, ўқитувчилар ва ҳодимлардан мактабдаги ўқувчиларнинг ҳар бирига ўз фарзандидек дахлдорлик туйғусида ёндошишни, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўймасликларини сўраб қолади”, дейилади бошқарма хабарида.

Карим Зарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 339
Рейтинг: 3
Теглар
t
×