Баъзи давлатлардаги каби қизларимиз оила қурмасликни исташини хоҳламаймиз — Танзила Норбоева

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳозирда ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун эса 23−24 ёш. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева БМТ ахборот хизмати мухбири Наргис Шекинскаяга берган интервьюсида маълум қилди.

"Мамлакатимизда авваллари қизлар учун никоҳ ёши 17 ёш, ўғил болалар учун эса 18 ёш деб белгиланган эди. Аммо бир неча йил аввал биз қонунчиликка ўзгартиришлар киритиб, қизлар учун ёшни 18 ёшга оширдик”, дейди Норбоева.

Унинг айтишича, олдин ҳокимлар ва маҳаллий ҳокимият органларига муайян шароитларда никоҳ ёшини пасайтиришга рухсат берилган. Аммо ҳозир бу масала қайта кўриб чиқилмоқда. Сенат раисига кўра, нафақат қонунчилик, балки одамларнинг тафаккури ҳам ўзгармоқда. 

“Қизларнинг ота-онасида қизларга яхши таълим ёки касб-ҳунар бериш шарт эмас, барибир у бошқа оилага кетади, деган фикр бўлган. Бу стереотип одамларнинг тафаккурида илдиз отган, бироқ сўнгги йилларда вазият ўзгармоқда, одамлар муваффақиятли аёлларни кўриб, аёлларнинг эркаклар билан тенг меҳнат қилиши ва ўқиши мумкинлиги акс этган мисолларини кўришмоқда”, деб қўшимча қилди у.

Шу билан бир қаторда, Норбоева айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаслигини таъкидлади. 

“Биз 20 дан 30 гача бўлган ёшни оила қуриш ва фарзанд кўриш учун энг мақбул деб ҳисоблаймиз. Давлатимиз эса бу йўналишда иш олиб бормоқда”, дейди Сенат раиси.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Танзила Норбоева БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этиб, қатор ташаббусларни илгари сурганди. Шунингдек, у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан ҳам учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг