Баҳодир Жалоловнинг автомобилига 2 минг доллардан қиммат рақам совға қилинди

Спорт 20582
image

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган бокс бўйича юбилей 20-жаҳон чемпионатида +91 кг вазн тоифада иштирок этиб, олтин медаль билан қайтган боксчи Баҳодир Жалоловга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – Malibu автомобили совға қилинган эди. 

Баҳодир Жалоловнинг янги автомобили учун янги эксклюзив авторақам 01 B007JA совға қилинди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилиб, “Совға учун раҳмат” деб изоҳ ёзиб қолдирган, аммо совға муаллифини очиқламаган. 

Гап шундаки, ушбу авторақамнинг нафақат рақамлари чиройли, балки ҳарфлари ҳам спортчининг исм-фамилияси бош ҳарфларини англатади. Авторақамлар онлайн аукционида эса бундай рақамларнинг бошланғич нархи 22 300 000 сўмни ташкил этмоқда. 

Дарвоқе, Баҳодир Жалоловга Президент совғаси – Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бири ҳам топширилган эди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 200 000 000 сўм пул мукофот ҳам топширилган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 748
Рейтинг: 3
t
×
×