Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловни 200 млн сўм билан мукофотлади
Жамият
−
04 Октябрь 2019
65109-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати олтин медали совриндори, чемпионатнинг энг яхши спортчиси деб топилган воҳадошимиз Баҳодир Жалолов Сурхондарёга борди.
Чемпионни Термиз халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олишди.
Ёшлар марказида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар иштирокида уюштирилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов “Ўзбекистон ифтихори” унвони соҳиби Баҳодир Жалоловнинг нуфузли чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқларини эътироф этиб, 200 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғаларини топширди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалоловга бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги муносиб иштироки учун қўмондонлик томонидан лейтенант унвони берилганлиги айтилди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.
LiveБарчаси