Мирзиёев чемпионга уй совға қилди

Спорт 4654
image

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 9-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов мусобақа ғолибига айланган эди. 

Унинг чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқлари эътироф этилиб, Баҳодир Жалоловга Президент совғаси – Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бири – тантанали равишда топширилди. 

Йигирманчи марта ўтказилган бокс мусобақасида дунёнинг 78 мамлакатидан 400га яқин боксчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 2013 йилда у Ўзбекистон чемпиони бўлган ва 2014 ва 2015 йилларда ҳам бу муваффақиятни такрорлади.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×