Баҳодир Жалолов ҳам Ўзбекистон делегациясига олтин медаль келтирди
Спорт
−
05 Октябрь 2023
10404Бугун, 5 октябрь куни Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг бокс дастури бўйича эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. +92 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаевга қарши финал баҳсида рингга кўтарилди.
Ҳал қилувчи баҳсда Жалолов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва якунда мусобақа чемпионига айланди. Шу тариқа у Конкабаев билан кечган умумий 10-жангида 7- ғалабасига эришди. Бу билан у ҳам Ҳасанбой Дўсматов каби ўзининг Осиё ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Таиланд вакили Титисан Панмотга қарши кечган финал баҳсида 5:0 ҳисобида ғалабага эришган ҳолда фаолиятидаги илк Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган эди.
Шунингдек, -57 килограмм вазн тоифасида Япония вакили Шудан Ҳарадага қарши рингга кўтарилган Абдумалик Ҳалоков рақибини кетма-кет 4 марта нокдаун ҳолатига туширди ва мусобақа ғолибига айланган эди.
LiveБарчаси