Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Спорт
−
05 Октябрь 2023
8475Бугун, 5 октябрь куни Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг бокс дастури бўйича эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -51 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Таиланд вакили Титисан Панмотга қарши рингга кўтарилди.
Ҳал қилувчи баҳсда Дўсматов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва якунда мусобақа чемпионига айланди. Шу тариқа у ўзининг Осиё ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, бугуннинг ўзида яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медали учун баҳсларга киришади. Булар:
- -57 килограмм вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков - Шудан Ҳарада (Япония);
- +92 килограмм вазнда Баҳодир Жалолов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон).