Азмун собиқ клубига қайтиши мумкин
Спорт
−
02 Август 2023
2716Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби 28 ёшли эронлик ҳужумчи Сердар Азмунни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Рус клуби бу борада Германиянинг “Байер” клубига таклиф билан чиқди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, форвардга бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда,бироқ Азмун “Зенит”да ўйнаш таклифига бефарқ бўла олмайди, чунки, Сердар Азмун 2019 йилдан 2022 йилгача Санкт-Петербург клуби сафида тўп сурган.
Ҳужумчи “Зенит”да 104 ўйинда 62 гол урган ва 17 голли узатмани амалга оширган, шунингдек, 2019-20 йилги мавсум у Россиянинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритди ва РФУ талқинига кўра, мавсумнинг ҳам энг яхши футболчисига айланган.
Азмун ўтган мавсумда Бундеслиганинг 23 ўйинида 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь