Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
24 Август
2701Германиянинг “Байер” клуби ҳужумчиси Сердар Азмун “Рома”га ўтиш арафасида. Бу ҳақда футбол журналисти Жанлука Ди Марцио ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар яқин соатларда келишувга эришиши кутилмоқда.
Эронлик футболчи “Рома” клубидан ташқари “Зенит” ва “Милан”дан таклиф олган.
“Байер” таркибида Азмун 44 учрашувда 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 12 миллион еврони ташкил этади. Август ойи бошида ҳужумчи оёғидан жароҳат олиб, 6-8 ҳафтага сафдан чиқди.
LiveБарчаси