Азмун “Рома”га ўтади – манба
Спорт
−
25 Август 2023 4023 1 дақиқа
“Байер” клубининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун фаолиятини Италиянинг “Рома” клуби давом эттиради. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Азмунга шахсан “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо қўнғироқ қилган. Жозенинг таклифидан сўнг Азмун бошқа барча таклифларни рад этган.
Қайд этилишича, Рим клуби Азмунни 12 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олади.
“Байер” таркибида Азмун 44 учрашувда 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 12 миллион еврони ташкил этади. Ҳозирда у жароҳатини даволатиш билан банд.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь