Азиз Ҳайдаровнинг ҳакамлар сотилгани ҳақидаги аудиоси тарқалди

Спорт

Келишилган ўйинлар, жиноий жавобгарлик ва наманганликларнинг эътирози ҳақида Равшан Эрматов билан суҳбат  north_east

Келишилган ўйинлар, жиноий жавобгарлик ва наманганликларнинг эътирози ҳақида Равшан Эрматов билан суҳбат 

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон суперлигаси 1-тур учрашувларига старт берилди. Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида Наманганнинг "Навбаҳор" клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувдан сўнг, наманганлик футбол мухлислари ўйинда қайд этилган натижадан ғазабланишди ва Азиз Ҳайдаров билан очиқчасига суҳбат ўтказишди. Ушбу суҳбат жараёнида ёзиб олинган аудио ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Аудиода Ҳайдаров шундай деган: 

"Қуръадан олдин шундай масалалар бўлди уларда. Репетитиция қилиб олинглар дейилди. Адашиб қолманглар дейилди. Мана бу ерда, “Пахтакор” уйида ўйнаса, “Бунёдкор” сафарда ўйнаши керак. Биттаси бу ерда ўйнаса, битта у ерда ўйнаши керак, деб туриб, ўзи иккиланиб, ўзи янглишиб қолди. 

Ака, агарда мен ўша ерда бўлмаганимда, мен айтиб турибман, бу ерга мана бу, у ерга мана бу деб, рақамини айтиб турганман. Улар “анқайиб” юришибди. У ерда “чисти недоработанный” иш. 

Ака, бу Диёржоннинг рақами, мана шуни ёзиб олинг. Диёр, деб ёздим мана шу чиқди, бошқа рақами йўқ. Ҳалиги ака қанилар, улар билан гаплашай. 

Мени ҳаёлимда “Пахтакор”га “Бунёдкор” тушди, демак 1-турда “Пахтакор” “Бунёдкор” ўйини бўлади, деб гапирмоқчи эдим, тап этиб ўзгариб кетди. Ўша вазиятни барчамиз кўрдик. Ўша “ситуацияда” хато бўлганини ўзинглар ҳам кўрдинглар. 

Ака, мана бунақа нарсада. Команданглар зўр ўйнади. Агарда команданглар ёмон ўйнаб бир нима бўлганида бошқа гап эди. Биринчи бўлимдан сўнг, у ердан туриб чиқиб кетдим. 

Лекин ака, мен бир нарсани биламан. Мен ҳар доим ҳақ гапни гапирганман. 

Сизларга оғир ботса ҳам айтаман. Илҳом Мўминжонов ишлаган пайтда, ҳар бир уй учрашувларига 150 миллион сўм тўланган. Шуни сизлар биласизларми? Шу нарса ҳақиқат. Билиб олинглар, Илҳом Мўминжонов мана шунинг учун Намангандан кетиб, “Сурхон”да ҳам ҳозир ишлай олмаяпти. Айнан мана шу нарса учун. 

Битта нарса, мана шу бор нарса. Ҳар бир ўйин учун 150 миллион сўм  “судьяга” берилган. Сиз буни тасаввур қиляпсизми? Болалардан йиғилган бу пуллар. Бекорга анави футболчилр Илҳом Мўминжонов билан уршиб кетишгани йўқ. Буларнинг барчаси бекорга эмас. 

Ҳаммаси мана шу нарса учун бўлган. Бизнинг Ўзбекистонда бу касаллик бир жойда эмас. Мен ўзим ҳам 3 маротаба чемпион бўлиб, 3 маротаба кубокни ютган бўлган бўлсам, ҳеч қаерда бу кубокларни мен ютганман демайман. Буни менинг бошлиқларим ютган”.

Биз мазкур аудиоёзув юзасидан изоҳ олиш мақсадида бир неча бор Азиз Ҳайдаровга боғланишга ҳаракат қилдик. Бироқ, уни топишнинг имкони бўлмади.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Пахтакор ЎФА Коррупция Навбаҳор ЎзПФЛ Ҳакамлар Ўзбек футболи Азиз Ҳайдаров

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг