Азар келгуси фаолияти бўйича бир қарорга келди

Спорт

image

Бельгиялик ҳужумчи Эден Азар фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда “Get French Football News” хабар берди.

Манбага кўра, Азарга бир нечта клублардан таклиф бўлган, бироқ футболчи бутсаларини михга илмоқчи.

Азар 2019 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келаётганди. У шунингдек, “Челси” ва “Лилль” клублари шарафини ҳимоя қилган. Эден “Реал” сафида 76 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда бельгиялик футболчи 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилган.

Азар “Реал Мадрид” билан биргаликда 2 марта Испания чемпионлиги, 2022/2023 йилларда Испания кубоги ва 2 марта Испания Суперкубогини қўлга киритди. У Европа Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб бўлган (2021/2022).


Мақола муаллифи

Теглар

Эден Азар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг