Азар Мбаппени меҳмонга чақирди
Спорт
−
11 Июнь
2802“Реал”нинг собиқ вингери Эден Азар Мадрид клубининг янги ҳужумчиси Килиан Мбаппени меҳмонга таклиф қилди. Бу ҳақда “Onze Mondial” хабар берди.
“Биз Килианни Бельгия услубидаги барбекю билан кутиб оламиз. Уйимда бўш хона бор, у хоҳласа меникига кўчиб ўтиши мумкин, муаммо йўқ”, дейди Азар.
Маълумот учун, Азар 2023 йилнинг октябрида 32 ёшида футбол билан хайрлашди. Бельгиялик футболчининг сўнгги клуби “Реал Мадрид” бўлиб, у 2019 йилда Мадрид суперклуби таркибига келиб қўшилган. 33 ёшли бельгиялик футболчи “Лилль” ва “Челси” клубларида ҳам тўп сурган. У клубдаги фаолияти давомида 623 та ўйин ўтказиб, 167 та гол урган ва 157 та голли узатмани амалга оширган.
Қайд этиш жоиз, 3 июнь куни Килиан Мбаппе расман “Реал Мадрид” футболчисига айланди. У “қироллик клуби”да йилига солиқлардан ташқари 15 миллион маош олади. Мбаппенинг шартномасида 1 миллиард евро товон пули ҳам белгиланган.