“Реал” фаолиятини тугатган Азар учун “Челси”га пул тўлайди
Спорт
−
16 Май
3044Эден Азарнинг “Реал”га омадсиз трансфери бельгиялик футболчи фаолиятини якунлаган ва жорий мавсумда майдонга тушмаганига қарамай, Мадрид клубига бошоғриқ бўлишда давом этмоқда.
“Реал” энди “Челси”га клублар ўртасидаги 2019 йилда эришилган келишув доирасида 6 миллион евро тўлашга мажбур. Азарнинг ўзи энди футбол ўйнамаслигига қарамай, келишув шартлари ҳали ҳам амал қилади.
Мадридликлар Европа Чемпионлар лигаси финалига чиққани учун керакли суммани Лондон клубига тўлаши лозим.
Маълумот учун, “Реал” ва “Боруссия” ўртасидаги ЕЧЛ финали 1 июнь куни Англиядаги “Уэмбли” стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕЧЛ финалини ким бошқариб бориши хабар қилинганди.