ЕЧЛ финал учрашувига ҳакам тайинланди
Спорт
−
15 Май
3657Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг финалидан ўрин олган “Реал”-“Боруссия” ўйинини словениялик FIFA рефериси Славко Винчич бошқариб боради. Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) ўз расмий сайтида хабар берди.
Финалда Винчич ҳамюртлари Томаз Кланчник ва Андраж Ковачич ёрдам беради. Расмий тўртинчи ҳакам сифатида Франсуа Летексье қайд этилган.
Винчич бу мавсумда ЕЧЛнинг бешта ўйинида ишлади. Эътиборлиси, у фаолият олиб борган баҳсларда пенальти белгиланмади ва ҳеч қайси футболчига қизил карточка кўрсатилмади. Шунингдек, жорий мавсум “Боруссия” иштирокидаги ўйинни бошқаришга ҳам улгурди. У Дортмунд клубининг турнир чорак финал жавоб ўйинида “Атлетико Мадрид” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсида ҳакамлик қилди.
UEFA аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финалига инглиз ҳаками Ребекка Уэлчни, Европа лигаси финалига руминиялик Истван Ковачни ва Конференциялар лигаси финалига эса португалиялик Артур Соареш Диашни тайинлади.