Айрим шахсларга поезд ва автобус учун чипталар бепул бўлади
Жамият
−
06 Ноябрь
7373Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга танловига кўра темирйўл ёки шаҳарлараро автобус учун бир йилда фақат бир марта бепул чипталар берилади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни ҳукумат қарори билан тасдиқланган "Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида"ги Низомда сўз боради.
Низомга кўра, бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланилиши мумкин.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойи ҳолатига кўра, 17 288 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс ижтимоий-маиший хизматлардан фойдаланиб келаётгани хабар қилинганди.