Айрим нашрларга босим ўтказишда айбланган АОКА мажбурий обунага қарши чиқди

Жамият

image
АОКАга очиқ хат: ё йўл очинг, ё... north_east

АОКАга очиқ хат: ё йўл очинг, ё...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги даврий босма нашрларга мажбурий тарзда обуна қилишни мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда агентлик расмий баёнот билан чиқди. 

Ахборотга кўра, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда газета ва журналларга мажбурий обуна ташкил этилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.

“Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги коронавирус пандемияси даврида кўплаб газета ва журналлар нашр этилмай қолганини ҳисобга олган ҳолда, даврий босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш таклифини билдирди. Бироқ Агентлик даврий босма нашрларга мажбурий тарзда обуна қилишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, АОКА газета ва журналларга обуна бўлиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши кераклигини таъкидлаб, уларнинг муассиси бўлган давлат органлари ва ташкилотларини ўз нашрларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирган.

“Газета ва журналларга обуна бўлиш ихтиёрий равишда, хусусан, обунани аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш, газета ва журналларнинг сифати, жозибадорлиги ва ўқишлилигини таъминлаш, уларни интернетга интеграциялашувини тезлаштириш орқали амалга оширилиши лозим. Ҳар бир ўқувчи ўзи истаган ва зарур деб билган нашрга ихтиёрий обуна бўлиши керак.

АОКА бундан буён ҳам газета ва журналларнинг муассиси бўлган давлат органлари ва ташкилотларини ўз нашрларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, материалларнинг сифатини яхшилашга ва нашрларни аҳоли орасида оммалаштиришга чақиради”, дейилади расмий мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКА бир нечта электрон оммавий ахборот воситаларига огоҳлантириш хати юборган. Огоҳлантириш олган нашрлар агентликнинг бу юришини босим сифатида қабул қилган эди.

Кейинчалик, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган масала юзасидан расмий баёнот билан чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

АОКА

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг