Айрим маҳсулотлар божхона божидан озод қилинди
Жамият
−
23 Сентябрь 2022
12769Айрим турдаги фармацевтика учун айрим хомашё ва ускуналарни Ўзбекистонга импорт қилиш божхона божларидан озод этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 21 сентябрь куни қабул қилинган “Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳужжат билан божхона божидан озод қилинадиган, қуйидагиларни ўз ичига олган материаллар ва ускуналар рўйхати тасдиқланди:
• фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан олиб келинадиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати;
• технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати;
• фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати.
Божхона кодексига мувофиқ товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь