Айрим давлат хизматлари кўрсатишда тўлов камайтирилади

Жамият

image

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг дубликати берилганлиги учун давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарорида белгиланди.

Қарор билан бир қатор давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилди. Жумладан, Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг дубликати берилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди.

Ҳозиргача бу хизмат тури учун тўлов миқдори  БҲМнинг 50 фоизига тенг эди.

Қарор 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат хизмати

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг