Аёлнинг бошини узиб, бозорга ташлаб кетган эркакка ҳукм ўқилди
Олам
−
29 Сентябрь 2023
20689Олмаотада аёлнинг бошини узиб, бозорга ташлаб кетган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Унга кўра, судьялар кенгаши ушбу ишни кўриб чиққан. Шафқатсиз қотилликда айбланган 61 ёшли эркак суд ҳукми билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.
“Суд уни Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми 12-бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилди”, деган судья Мардбек Ҳакимжонов.
Маълумот ўрнида, ушбу даҳшатли воқеа шу йилнинг баҳорида содир бўлган эди. Олмаотадаги бозордан ўрамдаги аёл боши топилгани ҳақидаги хабар бутун мамлакатда шов-шувга айланди. Марҳума 1976 йилда туғилган аёл эканлиги аниқланди. Кейинчалик, унинг бошсиз жасади бозор яқинидаги ташландиқ бино ёнидан топилганидан сўнг, 61 ёшли гумонланувчи ҳибсга олинган эди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь