Аёллар ва болаларга бепул бериладиган дорилар тасдиқланди
Жамият
−
11 Ноябрь 2020
13599Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур қарор билан аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагича тартиб ўрнатилади, унга кўра:
а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:
• 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
• 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;
• 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
• ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
• 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;
в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.
Аввалроқ, 2021 йил 1 июндан бошлаб 6 тоифа фуқаролар бепул дори ва витаминлар билан таъминланиши ҳақида хабар қилгандик.
LiveБарчаси