2021 йил июндан 6 тоифадаги аҳоли бепул дори ва витаминлар билан таъминланади

Local

image
Энди соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди – Президент north_east

Энди соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди – Президент

Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинининг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим. Бу ҳақдаа Президент Шавкат Мирзиёев соҳани ислоҳ қилишга бағишланган видеоселекторда айтиб ўтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.

Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.

Йиғилишда юқоридаги фактлардан келиб чиқиб, соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

Келгуси йил 1 июндан бошлаб:

•    5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;

•    10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;

•    ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан; 

•    35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши керак.


Rate Count

323

Rating

3

Rate this article

Share with your friends