Аёл кишини калтаклаш ҳақида видео олган блогерлар қамалди
3-саҳифа
−
28 Январь
27124Аёл кишини калтаклаш ҳақида олинган видеоролик юзасидан 2024 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари маълум қилди.
Шахсий Instagram саҳифасида “аёл киши ҳар қандай вазиятда ҳам эрига итоат қилиши керак” мазмунидаги видеоролик жойлаган блогерлар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов томонидан чиқарилган суд қарорига мувофиқ, блогерлар — Ш. О. ва Р.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди.
Уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Маълумот учун, аввалроқ улар бу иши учун узр сўраб чиқишган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи ўрталарида блогер Отабек Аҳлиддинов 7 йил-у бир ойга қамалган эди.