Австрияда Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Калашников автоматига тенглаштирилди

Олам 7813
image

Коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Калашников автоматининг хусусиятлари билан таққосланадиган самарадорлик ва ишончни намойиш этмоқда. Бу ҳақда Австрия пойтахти Венадаги Тиббиёт университети профессори ва юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассиси Флориан Тальхаммер “Kronen Zeitung” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Австрияда ҳали қабул қилинмаган Россиянинг “Спутник V” вакцинаси тўғрисида профессор Флориан Тальхаммердан сўралганида, у қуйидагича жавоб берган: 

“Спутник V” вакцинаси Калашников автоматига ўхшайди: содда, ишончли ва самарали. Вакцина ҳақида лол қолдирувчи маълумотлар жуда обрўли журналда кеч бўлсада, чоп этилди.

Биринчи ва иккинчи эмлашлар пайтида турли хил вирусли векторлардан фойдаланилади, бу эса самарадорликни оширади”.

Маълум қилинишича, Австрия ҳукумати “Спутник V” вакцинасини Австрия компанияларида ишлаб чиқариш тўғрисидаги Россиянинг таклифини ўрганмоқда. 

Маълумот ўрнида, “Спутник V” – COVID-19 коронавирусига қарши курашовчи биринчи вакцина. Ушбу вакцина 2020 йилнинг 11 августида Россияда рўйхатга олинган. Препарат Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказида тайёрланган. Уни дунё бўйлаб 30 дан ортиқ давлатлар рўйҳатдан ўтказди. 

Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам “Спутник V” вакцинасини учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат берди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×