Назарбоев Путинга россиялик шифокорлар қандай қилиб унинг ҳаётини асраб қолганини сўзлаб берди

Олам 7622
image
-

Аввалроқ Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 30 июнь куни Москвада икки давлат сиёсий лидерлари кўришди. Кремлдаги суҳбат давомида Президент Путин Назарбоевнинг Россияга ташрифини анча вақтдан бери кутаётганини айтди.

Ўз навбатида, Назарбоев Путинга россиялик шифокорлар уни коронавирусдан қутқарганини айтиб, миннатдорлик билдирди.

“Чин дилдан, шахсан ўзим пандемия пайтида Қозоғистонни қўллаб-қувватлаганлиги учун Россия томонига миннатдорлик билдирмоқчи эдим... Касал бўлиб қолганимда бир гуруҳ россиялик шифокорлар 10 кун ёнимда бўлганини ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Бу соғайишимда ҳал қилувчи қадам эди. Бу унутилмайди”, дейди Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга коронавирус ташхиси 2020 йил 18 июнь куни қўйилган. 2 июль куни эса Назарбоев ушбу вирусдан буткул халос бўлди. Жорий йилнинг июнь ойига келиб у “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3
t
×