Нурсултон Назарбоев Путин билан учрашади

Олам

image

Эртага, 30 июнь куни Москвада Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Элбошининг Матбуот котиби Айдос Укибай хабар берди.

Қайд этилишича, 30 июнь куни Москвада бўлиши кутилаётган учрашувда Евроосиё  иқтисодий иттифоқини янада ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Қозоғистон Россиянинг Иттифоқни сиёсийлаштириш бўйича таклифига рад жавобини бергани хабар қилинганди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг