Украиналиклар тажриба қуёнчаси эмас – Зеленский
Олам
−
08 Февраль 2021
6255Украина томони “Спутник V” вакцинасини рад этишини мамлакат Президенти Владимир Зеленский “украиналиклар тажриба учун қуён эмаслиги” билан изоҳлади. Бу ҳақда УНИАН ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Президент Зеленский “Украина 30. Коронавирус: муаммо ва ечимлар” форумидаги нутқи давомида “Спутник V” вакцинаси 90-91 фоизга самарадорлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек етакчи Европа ва жаҳон экспертлари томонидан берилган расмий маълумотга эга эмаслигини айтган.
“Мен Украина фуқароларини инсон, деб биламан. Кечирасиз-у, бундай таққослаш учун, лекин улар аниқ қуён эмас. Фуқароларимиз устида тажриба ўтказишга ҳаққимиз йўқ”, деган Зеленский.
Президентнинг сўзларига кўра, Украина айнан шу сабабли вакцина сотиб олиш бўйича музокараларни фақат “дунё томонидан тан олинган” ишлаб чиқарувчилар билан олиб боради.
Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган маълумотларига кўра, мамлакат февраль ойининг ўрталарида 117 минг доза Pfizer вакцинасини сотиб олади.
LiveБарчаси