Австралиядаги энг йирик нефть заводи ёниб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 16 апрелга ўтар кечаси, Австралиянинг Жилонг шаҳрида йирик ёнғин юз берди – мамлакатдаги энг катта нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ёниб кетди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, фавқулодда ҳодиса Viva Energy заводида содир бўлган. Австралия Энергетика вазири Крис Боуэн ҳодиса сабабларини изоҳлар экан ҳозирча ҳукумат воқеани бахтсиз ҳодиса деб баҳолаётганини маълум қилгна. Ваколатли хизматлар томонидан ўт қўйиш ёки бошқа шубҳали ҳолатлар аниқланмаган.

Ёнғин хавфсизлиги хизматининг аниқлик киритишича, аланга автомобиль бензини бўлимида бошланган. Тахминларга кўра, у ерда сизиб чиқиш ва бир нечта портлаш содир бўлган. Ҳозирда ёнғин ўчирилган, бироқ расмийлар заводдаги ушбу ҳодиса бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига сабаб бўлишидан хавотирда. Маълум қилинишича, корхона эҳтиёт чоралари сифатида дизель ёнилғиси ва авиакеросин ишлаб чиқаришни камайтирилган ҳажмда давом эттиради.

Маълумот учун, Viva Energy заводи Виктория штатидаги ёнилғининг 50 фоизини ва бутун Австралиядаги ёнилғининг 10 фоизини ишлаб чиқаради. Ушбу корхона мамлакат ичида ёнилғини қайта ишлаш имкониятига эга бўлган иккита корхонадан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронларининг Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Кримск шаҳрига қилган ҳужуми оқибатида ўлкадаги энг йирик нефть ҳайдаш марказларидан бири – Кримск чизиқли ишлаб чиқариш-диспетчерлик станцияси ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Австралия нефть заводи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг