“Australian open”. Надаль 3-босқичга йўл олди

Спорт

image

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби, Австралия Очиқ чемпионатида бешинчи рақам остида таснифланган испаниялик Рафаэль Надаль учинчи босқичга йўл олди. 

У иккинчи давра учрашувида саралаш орқали асосий тўрга йўл олган Германия вакили Янник Ханфманни 6:2, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Қарама-қаршилик 2 соат 42 дақиқа давом этди.

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракетка устаси тўртинчи босқичга чиқиш учун Карен Хачанов (Россия, 28) ва Бенжамин Бонзи (Франция) баҳси ғолиби билан куч синашади. 

Маълумот учун, “Australian open” турнири жорий йилнинг 30 январь куни якунланади. Ғолиб спортчи 2000 рейтинг очкоси ва 4,400,000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Australian open надаль

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг