Теннис. Кутилмаганда Радукану “Аustralian open”ни тарк этди
Спорт
−
20 Январь 2022
2294Аёллар ўртасидаги 2021 йилги АҚШ очиқ чемпионати ғолиби, 19 ёшли британиялик теннисчи Эмма Радукану (WТА рейтингида 18-ўрин) Австралия очиқ чемпионатини 2-даврадаёқ тарк этди.
Мавсумдаги илк “Катта Дубулға” туркумидаги мусобақада 17-рақам остида таснифланган Радукану Черногория вакиласи WTA рейтингида 98-ўринни эгаллаб турган Данка Ковиничга 4:6, 6:4, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Қарама-қаршилик 2 соат 38 дақиқа давом этди.
Эндиликда Ковинич чорак финалга чиқиш учун Симона Халеп (Руминия, 14) – Беатрис Хаддад-Мая (Бразилия) учрашуви ғолиби билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Радукану “Катта Дубулға” турнирида ғолиб бўлгач, бир нечта компанияларнинг юзига айланган эди.
Маълумот учун, Наоми Осака Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисоблади. Ўтган йилги финалда у америкалик Женнифер Бредини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этган.
LiveБарчаси