19 ёшли теннисчи “British Airways” юзига айланди (фото)
Спорт
−
24 Декабрь 2021
335319 ёшли теннисчи Эмма Радукану “British Airways”нинг юзига айланди. У компанияга глобал бренд элчиси сифатида қўшилди.
“Мен “British Airways” оиласига глобал бренд элчиси сифатида қўшилганимдан жуда хурсандман. Авиакомпания мен учун “US Open” турниридан сўнг уйга учиб келганимдаёқ қадрдон бўлиб қолган эди. Мен Буюк Британиянинг машҳур бренди билан қизиқарли лойиҳалар устида ишлашни интиқлик билан кутаман”, дейди Радукану.
Дунёнинг 19-рақамли ракетка устаси жорий йил кузда теннис оламини ҳайратда қолдирганидан сўнг, машҳурликка эришди. У йилнинг сўнгги “Катта Дубулға” турнири “US Open” ғолибига айланди. Радуканунинг АҚШ очиқ чемпионатидаги тарихий ғалабаси, шунингдек, унга ВВC томонидан йилнинг энг яхши спортчиси унвонининг топширилиши мисли кўрилмаган воқеа сифатида қабул қилинди. Мусобақадан аввал Радукану Instagram’да 400 000 га яқин обуначига эга эди. Эндиликда ушбу кўрсаткич 2,1 миллионга етган.
19 ёшли теннис маликаси шунингдек, Tiffany & Cо, Evian water ва Dior брендлари билан шартнома тузган. Бироқ ўзининг таъкидлашича, асосий эътиборни молиявий рақамларга эмас балки теннисга қаратиш ниятида:
“Тўғрисини айтсам, бу ишларни ота-онам ва жамоамга қолдираман. Мен фақат ўзим яхши кўрадиган ишга, яъни рақобатга эътибор қаратаман”.
Маълумот учун, Радукану теннис бўйича мураббий Торбен Балтини ўз жамоасига таклиф қилди ва 2022 йилги мавсумни Австралияда бошлашни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси