“Australian open-2022”. Чемпионликка даъвогар теннисчи 3-босқичга йўл олди

Спорт

image

Дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси россиялик Даниил Медведев Австралия очиқ чемпионатининг учинчи босқичига йўл олди. 25 ёшли теннисчи иккинчи давра учрашувида австралиялик Ник Кирьосни мағлуб этди.

3 соат 4 дақиқа давом этган учрашув 7:6 (7:1), 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида Медведев фойдасига ҳал бўлди. 

ATP рейтингида 115-ўринни эгаллаб турган Кирьос фаолиятида илк марта Медведевга мағлуб бўлди.

Чемпионликка асосий даъвогар саналаётган россиялик теннисчининг навбатдаги рақиби нидерландиялик Ботик Ван Зандшулп бўлади. У франциялик Ришар Гаскедан устун келган.

Эслатиб ўтамиз, “Australian open”да ғолибликни қўлга киритган теннисчи 2000 рейтинг очкоси ва 2,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Даниил Медведев Australian open Ник Кирьос

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг