AUKUS: Австралия Франциянинг қарорига муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Франция АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақиртириб олиши ҳақида хабар бергандик. 

Австралия Франция ўз элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олганидан афсусда. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Матбуот котиби Марис Пейн маълум қилди.  

Таъкидланишича, бу Франциянинг АҚШ ва Австралия билан муносабатлари тарихидаги биринчи шундай ҳолат. 

“Франциянинг Attack Class лойиҳаси бўйича қарор қабул қилингандан сўнг, Австралиядаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олиш ҳақидаги қарорини афсус билан қайд этамиз”, дейилган Австралиянинг “Sydney Morning Herald” нашрида. 

Австралия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, улар Франция билан муносабатларни қадрлайди ва мамлакатни Ҳинд-Тинч океани минтақасида барқарорликни таъминлашда муҳим шерик деб билади. 

“Биз Франция билан ўзаро манфаатли кўплаб масалалар бўйича янги келишув кутмоқдамиз”, дея қўшимча қилган Пейн. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден, Австралия Бош вазири Скотт Моррисон ва Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон хавфсизлик соҳасида янги уч томонлама ҳамкорлик – AUKUS йўлга қўйилганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Австралия

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг