АҚШ, Британия ва Австралия янги ҳарбий альянс тузди
Олам
−
16 Сентябрь 2021
5667АҚШ Президенти Жо Байден, Австралия Бош вазири Скотт Моррисон ва Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон хавфсизлик соҳасида янги уч томонлама ҳамкорлик – AUKUS йўлга қўйилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
“Aвстралия, Буюк Британия ва AҚШ ҳамкорлиги – AUKUS - барча қисқартмалар билан ғалати туюлса -да, бу яхши. Мамлакатларимиз ХХ асрда бўлгани каби, XXI аср таҳдидларига қарши курашиш учун умумий қобилиятимизни биргаликда янгилайди ва кучайтиради”, деган Байден янги альянснинг тақдимотида.
АҚШ Президентининг таъкидлашича, бу ташаббус тезликда ўсиб бораётган таҳдидларга жавоб қайтариш ва ҳимояланиш учун барча томонлар замонавий имкониятларга эга бўлишига йўналтирилган.
Ўз навбатида, Aвстралия Бош вазири “дунё, айниқса, Ҳинд-Тинч океани минтақаси мураккаблашиб бораётганини” қайд этди. Унга кўра, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ҳамкорликни янги босқичга кўтариш керак.
“AUKUS – технологияларимиз, олимларимиз, саноатимиз, мудофаа кучларимиз пировард натижада ҳаммага фойда келтирадиган янада хавфсиз минтақани ташкил этиш учун ишлайдиган шерикликдир”, деган Моррисон.
Етакчилар AUKUS Ҳинд-Тинч океани минатақасида уч давлат манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам бериши ва Австралияга ўз сувости ядровий кемаларини ишлаб чиқариш имкониятини яратишига ишонмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь