“Атлетико” Родригони олиб келмоқчи, унинг ўзи нима деркан?

Спорт

image

Мадриднинг "Атлетико" клуби қишда "Валенсия" ҳужумчиси Родриго вариантига қайтади.

Мадрид клуби ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо клуб "Валенсия" раҳбарияти билан келиша олмади. 

Эндиликда "матрасчилар" январда футболчини жамоага олиб келишмоқчи.

Футболчи жорий мавсум "кўршапалаклар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассистга эришди. Родриго "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Валенсия"га 2015 йил ёзда "Бенфика"дан ўтган эди.

Маълумот учун, Родриго Морено 1991 йилда Бразилияда туғилган. У профессионал фаолиятини "Реал Мадрид" С клубида бошлаган. Кейин бразилиялик "Кастилия"га кўчиб ўтди ва у ерда бир мавсумни ўтказди, 18 ўйинда 5 та гол урди.

2010 йил 31 июлида Родриго "Бенфика" га кўчиб ўтди ва 5 йилга шартнома имзолади. Трансфер суммаси 6 миллион еврони ташкил қилди. 

2015 йил 15 июнда "Валенсия" футболчини "Бенфика" дан сотиб олди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Родриго

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг