Атамбоев суд мажлисидан чиқариб юборилди

Олам 25719
image

Жорий йилнинг 14 январь куни Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевга оид жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда маҳкама тугамай туриб, судья Атамбоевни суд мажлисидан чиқариб юборган. Бу ҳақда Атамбоевнинг адвокати ОАВга маълум қилмоқда. 

Судья Атамбоев мажлисда иштирок этишдан бош тортгани ҳамда мажлис залидан бир неча марта туриб кетиб қолгани сабаб уни чақариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Сайёр суд 14 январь куни бўлиб ўтган.

“Алмазбек Шаршенович қатнашмади, чунки у олдинги сафар зални тарк этганида суд мажлис тартибини бузганлиги учун уни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Демакки, батамом чиқариб юборди, яъни мажлислар унинг иштирокисиз ўтади”, дейди адвокат  Замир Жоошев.

Биринчи май туман суди матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаган, бироқ судья уни ҳукмни ўқиб эшиттиришга ҳамда тарафларнинг илтимосномасига биноан чақириши мумкинлигини таъкидланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев қонундаги ўғри (вор в законе) Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши юзасидан жоний жавобгарликка тортилган эди. Атамбоев иши юзасидан ўтган йилнинг декабрь ойига белгиланган суд мажлиси икки марта қолдирилди. Суд бугун, 9 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. 

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон Бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Алмазбек Атамбоев иши бўйича навбатдаги суд мажлиси эртага, 16 январь куни бўлиб ўтади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1065
Рейтинг: 3
t
×