Миллий хавфсизлик биносида собиқ Президент устидан сайёр суд ўтказилди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасида Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга оид жиноят бўйича сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Атамбоев суд тугамай туриб уни тарк этди. Бу ҳақда маҳаллий нашарлар ёзмоқда. 

Собиқ Президентнинг адвокати Сергей Слесаровнинг қайд этишича, Атамбоевни ҳимоя қилувчилар судни бошқа жойга кўчириш ҳамда суд мажлисини унинг иштирокисиз ўтказишни сўраб илтимоснома киритган. Чунки Атамбоев судда иштирок этишни хоҳламайди ва саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

“Биз бўлган шароитлар на санитар, на инсоний, на юридик меъёрларга мувофиқ келарди. 12-15 квадрат метр бўлган хона ва унда бўлган 18 кишини тасаввур қилинг. Судья эса бир бурчакда. Аммо суд мажлис жойини кўчиришни ҳам, мажлисни Атамбоевсиз ўтказишни ҳам рад этди. Шундан сўнг Алмазбек Шаршенович ўрнидан туриб кетди”, дейди адвокат.

Бунга қадар Алмазбек Атамбоев қонундаги ўғри (вор в законе) Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича суд мажлисида иштирок этишдан бош тортган эди. Ўшанда суд прокурорнинг илтимосномасига биноан сайёр суд мажлисини ўтказишга қарор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made