Собиқ Президентга тегишли бўлмаган мол-мулк хатловдан чиқарилди

Олам

image
Миннихонов Атамбоевнинг рафиқасига автомобиль совға қилди north_east

Миннихонов Атамбоевнинг рафиқасига автомобиль совға қилди

Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга тегишли бўлмаган мол-мулклар хатловдан чиқариб ташланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар қилди

“Ҳозирда ўтказилаётган суриштирувлар ҳамда тергов ҳаракатларини инобатга олиб, Ҳарбий прокуратура Алмазбек Атамбоевга тегишли бўлмаган мол-мулк қисмини хатловдан чиқарди. Шу билан бирга, Алмазбек Атамбоевнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбоевнинг ҳисоб-китоб (ойлик) ҳисобларига тақиқ қўйилмаган”,дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев қонундаги ўғри (вор в законе) Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши юзасидан жоний жавобгарликка тортилган эди. Атамбоев иши юзасидан ўтган йилнинг декабрь ойига белгиланган суд мажлиси икки марта қолдирилди. Суд бугун, 9 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. 

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон Бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Ўтган йилнинг 9 ва 13 август кунилари қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши доирасида 135 та мол-мулк хатланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг