Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани тасдиқланмади. Собиқ Президент қаерда?

Олам

image

Аввалроқ Афғонистон Президентлигидан истеъфо берган Ашраф Ғани Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунгача ҳам Ғани Тожикистонда ва Омон султонлигида экани айтилганди. Бироқ бу хабарларнинг ҳеч бири ҳозирча расман тасдиқланмади.

РИА Новости Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига таяниб, Ашраф Ғани Ўзбекистонда эмаслиги ҳақида хабар берди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ғани чиққан самолёт Душанбега келганини расман рад қилди. 

“Жаноб Муҳаммад Aшраф Ғани ўтирган самолёт Тожикистон ҳаво ҳудудига кирмаган ва мамлакат ҳудудига қўнмаган. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Тожикистон томони Aфғонистон томонидан тегишли сўров олмаган”, дейилади хабарда.

Афғонистон билан бевосита чегарадош бўлмаган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ашраф Ғани ушбу мамлакатда эмаслигини маълум қилди.

Афғонистонда ҳокимиятни “Толибон”га топшириб, истеъфога чиққан Ғани қаердалиги номаълумлигича қолмоқда. Бироқ, у Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган баёнотида мамлакатни қон тўкилмаслиги учун тарк этганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

775

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг