Ашраф Ғани миллионлаб доллар билан қочгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Олам

image

Бугун, 18 август куни Афғонистон собиқ Президенти Ашраф Ғани мурожаат билан чиқди. Бу орқали у жамоатчиликда тўпланиб қолган бир қатор саволларга жавоб беришни мақсад қилган.

Собиқ Президент ўз мурожаатида пул билан қочгани ҳақидаги хабарларни ёлғон ва асоссиз, деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни у мамлакатни тарк этгач, 169 миллион АҚШ доллари билан қочгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бундан ташқари, Ашраф Ғани ўз чиқишида Бирлашган Араб Амирликларида эканини тасдиқлаган. Қайд этиш керакки, у мамлакатни тарк этгач бир муддат унинг қаердалиги сўроқ остида қолди. Бу давр мобайнида ОАВда турли хил норасмий хабарлар тарқалди

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Мамлакат Президенти Ашраф Ғани ўша куни истеъфога чиққанини эълон қилди. У ўзининг ушбу қарорини мамлакат бўйлаб қон тўкилишининг олдини олиш, дея изоҳлаган.

Қайд этиш керакки, ҳокимиятга толиблар келганидан кейинги дастлабки кунларда Қобул аэропортида тартибсизлик ҳукм сурди: одамлар дипломатик ходимларни мамлакатдан олиб кетаётган хорижий самолётларга ҳужум қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, бир неча киши самолёт бортидан йиқилиб вафот этган. Шундай бўлса-да, мамлакат пойтахти секин-аста аввалги ҳаётга қайтаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга “Толибон” Афғонистон фуқароларидан барча қурол-яроғ ва ўқдориларни топширишни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1826

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made