“Толибон” Афғонистон аҳолисига янги талаб қўймоқда
Олам
−
18 Август 2021
42105“Толибон” Афғонистон фуқароларидан барча қурол-яроғ ва ўқдориларни топширишни сўради. Бу ҳақда ТАСС ёзяпти.
Хабарда таъкидланишича, “Толибон” ҳаракати аъзолари мамлакат фуқароларидан қурол-яроғ ва ўқдориларни топшириш кераклиги, шунингдек энди улар очиқ ҳаракат қилишини ва сояда қолиб кетмаслигини айтган. “Аста-секин дунё барча раҳбарларимизни таниб олади”, дейди ҳаракат вакили.
Шунингдек, ҳаракат вакили толибларга Қобул устидан назорат ўрнатилганини нишонламаслик буюрилганини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь