АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортида отишма уюштирди (видео)
Олам
−
16 Август 2021
31639Гувоҳлар АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортида отишма уюштиргани акс этган видеолавҳани эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Кадрларда оломон огоҳлантирувчи ўт очган аскарлардан қочиб, учиш-қўниш йўлаги бўйлаб югуриб кетаётганини кўриш мумкин. Нашр манбасига кўра, ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.
“Аl-Jazeera” телеканали Афғонистон пойтахтидаги ягона аэропортда катта тартибсизлик ҳукм сураётгани ҳақида хабар бермоқда. Қайд этилишича, бир томонда дипломатларни олиб кетгани келган вертолётлар, иккинчи томонда жонини сақлаб қолиш учун аэропортга келган ва ҳар қандай ҳаво транспортига осилаётган оломонни кўриш мумкин.
Россиянинг 1TV телеканаланинг хабар беришича, кеча, 15 август куни тунда Афғонистон пойтахти Қобулда бир нечта портлашлар юз берган.
Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Кеча, 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
Унинг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Бу борада турли томондан ҳар хил хабарлар келмоқда. Шу вақтга қадар собиқ Президент Ғанининг Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида ахборот пайдо бўлди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Катта эҳтимол билан у АҚШдан бошпана олмоқчи.
LiveБарчаси