Art House'дан инвесторларга қайноқ таклиф
Бизнес
−
13 Июнь
2847Одатда рекламаларда чиройли тасвирланадиган уйлар жуда қиммат бўлади. Бунинг устига бўлиб тўлаш имконияти йўқ ёки бўлса ҳам катта фоиз эвазига. Аммо бугун сизга мижозларнинг манфаатларини ўйлайдиган компанияни таништирмоқчиман. Art House олдиндан тўлов атига 25 фоиз бўлган уйларни таклиф этади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, тўловнинг 35 фоизини кейинги 24 ой ичида, қолган 40 фоизини эса Ipoteka кредити орқали бўлиб тўлашингиз мумкин.
Шунча имкониятга яраша уйлар сифатсиз эмасмикан, деб ташвишланишга ҳожат йўқ. Уйлар Bizness Класс тоифасига киради. 2025 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топшириладиган ушбу хонадонларда машиналардан холи ҳовли, болалар майдончаси, спорт зал, супер ва гипер маркетлар, салон ва барбершоплар бўлиши режалаштирилган.
Бинода 783 та машинага мўлжалланган ерости ҳамда 510 ўринли ерусти автотураргоҳ мавжуд. Шунингдек, бинонинг 30 фоизи яшил ҳудудлардан иборат. 9 та блокдан иборат 16 қаватли ушбу бинолар Тошкентнинг маркази Юнусобод туманида жойлашган.
Турар-жой мажмуасидан 1 хонали уйлардан тортиб, 4 хоналигача, ҳатто 2 қаватли уйларни ҳам харид қилишингиз мумкин. Агар тўловни тўлиқ тўласангиз 13 фоиз чегирмага эга бўласиз. Сотув офисининг манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Чинобод сиҳатгоҳи.
Агар тезроқ янги уйга кўчиб ўтмоқчи бўлсангиз, Art House сизга тайёр уйларни ҳам таклиф этади. Ҳозирда Кўкча-Оқтепа тураржой мажмуасидаги хонадонларда катта акция кетмоқда. Уйларнинг 95 фоизи аллақачон қуриб битказилган.
Монолитконструкцияси асосида қурилаётган мажмуадан сиз катта оила учун кенг хоналарга эга 3 хонали ва ҳатто ертўлали хонадонларни сотиб олишингиз мумкин.
Агар ушбу тураржой мажмуасидан уй сотиб олсангиз ва 100 фоиз тўловни бирдан тўласангиз, 10 фоиз чегирмага эга бўласиз. Шунда сиз 200 миллионга яқин пулни тежаб қоласиз. Бу эса битта машина дегани. Хўш, ҳам уй, ҳам машинали бўлишга нима дейсиз? Аммо шошилинг! Уйларнинг 90 фоизи аллақачон сотиб бўлинган.
Ушбу хонадонларнинг бошланғич тўлови 40 фоиз. Қолган маблағни эса молиявий имкониятингиздан келиб чиқиб тузиб берилган график асосида тўлаш имконияти мавжуд. Ушбу объектнинг манзили: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заковат кўчаси, 9А-уй. Мўлжал: Кўкча масжиди.
Компания нафақат уй сотиб олмоқчи бўлганлар учун, балки даромадли бизнесга инвестиция киритмоқчи бўлганлар учун ҳамкорлик таклиф қилади.
Уй сотиб олиш инсон ҳаётидаги энг муҳим жараёнлардан бири. Чунки сизнинг бутун умрингиз, яхши-ёмон кунларингиз ушбу хонадонда ўтади. Шу сабабли компанияни тўғри танлаш жуда муҳим. Сиз йиллаб ҳалол меҳнатларингиз эвазига йиққан пулларингизни бамайлихотир Art House’ га ишонишингиз мумкин. Чунки компания 12 йиллик тажрибага эга. Навоий ва Тошкент шаҳарларида 30 дан ортиқ қурилиш лойиҳаларини амалга оширган. Айни дамда эса Yunusobod Business Cityda “Мусаффо ТЖМ”, Учтепа туманидаги “Кўкча-Оқтепа” ТЖМ, Навоий шаҳридаги “Бриллиант ТЖМ”, “Спутник city” ҳамда “Беш юлдуз ТЖМ” проектлари устида иш олиб борилмоқда. Компания қонун талабларига жавоб берадиган барча ҳужжатларга эга.
Қулай шартлар асосида қулай локацияга эга ТЖМ дан хонадон харид қилишга шошилинг!
Тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998712307447
Instagram: Arthouse_Uzb
Telegram: ArthouseUzb
YouTube: ArtHouse_Uzbekistan
Facebook: ArthouseUzb
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси