Арманистонда ҳукуматга қарши митинг бўлди

Олам

image

Кеча, 11 апрель куни Еревандаги Озодлик майдонида “Бирга” ижтимоий-сиёсий ҳаракати томонидан ҳукуматга қарши митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда “News Armenia” хабар берди.

Митинг ташкилотчилари ва фаоллари Тоғли Қорабоғнинг тан олиниши ва Арманистоннинг амалдаги ҳукумати истеъфога чиқишини талаб қилган. Улар арман халқини бирлаштириш орқалигина ҳар қандай салмоқли натижаларга эриша олишига ишонч билдирган.

“Мамлакатимизда яна уруш бошланди ва бу урушни яна мамлакатимизга арман халқи тарихидаги энг катта душман (Арманистон Бош вазири) Никол Пашинян олиб келди. 2018 йилда халқимизнинг энг ҳалол орзу-истаклари, ҳис-туйғулари, умидларини манипуляция қилиб, халқнинг қонуний ҳокимиятини ўз қўлига олди. Энди у бу ҳокимиятдан арман халқи душманлари манфаатлари йўлида, ўз жамоаси ва фаровонлиги учун фойдаланмоқда”, дейди жамоат ва сиёсий арбоб Эдгар Ғазарян митинг чоғида.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон митинг Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг