Арманистон ТИВ раҳбари Минскдаги МДҲ йиғилишига бормайди
Олам
−
09 Апрель
4389Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этмайди. Бу ҳақда Арманистон ТИВ матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилди.
“Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян 12 апрель куни Минскда бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этмайди”, деган Бадалян “Armenpress” агентлиги сўровига жавобан.
Бироқ у ушбу қарорнинг сабабларини келтирилмаган.
Маълумот учун, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2023 йил 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этмаган. Ўша ойда Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Россиянинг Арманистон олдидаги иттифоқчилик мажбуриятларини бажараётганидан норозилигини билдирди. 2023 йил ноябрь ойида Минскда КХШТ саммити бўлиб ўтди, ўшанда ҳам Арманистон йиғилишда қатнашишдан бош тортди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь