Арманистон: Озарбайжон Қорабоғда кенг кўламли ҳужумга ўтди
Олам
−
28 Сентябрь 2020
19221Озарбайжон Қуролли кучлари Тоғли Қорабоғда кенг кўламли ҳужумларни бошлади, деб хабар тарқатди Арманистон Мудофаа вазирлиги вакили Арцрун Ованнисян ўзининг Facebook саҳифасида.
Қайд этилишича, Озарбайжон Қорабоғдаги Аракс ва Матагис-Талиш дарёси водийларида ҳужумга ўтди. Арман томони маълум қилишича, Қорабоғ мудофаа армияси муваффақиятли қаршилик кўрсатяпти.
Хусусан, Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 370 дан ортиқ озарий аскар, 22 та танк ва 10 та бошқа техника йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда қуролли тўқнашувлар авж ола бошлагандан кейин Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, Туркия озар халқининг ёнида бўлишини маълум қилди.
Сўнгра Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Арманистон Бош вазири Никол Пашинянга қўнғироқ қилиб, Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди ва вазиятдан ташвишдалигини билдирди. Шунингдек, Кремль вакили Дмитрий Песков Қорабоғдаги тўқнашувлар ташқи кучлар томонидан Россияга босим ўтказиш учун қасддан уюштирилгани ҳақидаги тахминларни рад қилди.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.
Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.
Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь