“Арқадағ” вазирлари билан мини-футбол ўйнади (видео) 

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вазирлари билан мини-футбол бўйича ўртоқлик мусобақаси ўтказди. Бу ҳақда TDH хабар берган. 

Тадбир Каспий денгизи соҳилидаги спорт мажмуасида санитария-гигиена меъёрларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган. 

Таъкидланишича, Туркманистон раҳбари ўз мисолида ёшларга соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиб берган. 

“Туркманистонда аҳолининг жисмоний фаоллиги учун шароит яратиш ва спортни ривожлантиришга қаратилган дастурлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, халқ саломатлигига ҳисса қўшади”, дейилган хабарда. 

Аввалроқ, Бердимуҳамедов ўқотар қуролдан ўқ отиш бўйича маҳоратини намойиш этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг