“Арқадағ” ўқ отиш маҳоратини намойиш этди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўқотар қуролдан ўқ отиш бўйича маҳоратини намойиш этди. Бу ҳақда Туркманистон давлат телевидениесига таяниб хабар берилган.

Туркманистон раҳбари Ашхобод яқинидаги туманлардан бирига ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг хўжалик бўлимини ташкил этиш бўйича ишларни текшириш учун сафари чоғида ўзининг тўппонча отиш маҳоратини кўрсатган.

Туркманистон Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўқ отиш полигонига ташриф буюрган.

“Ўқ отиш полигонида давлат раҳбари нишонга бир неча марта ўқ узгани ва барча ўқларнинг нишон марказига тегиши миллат етакчисининг юксак маҳоратидан далолатдир”, дейилган хабарда.

Давлат раҳбари спортнинг ҳарбий-амалий турлари билан шуғулланиш барча шахсий таркиб учун зарурий талаб экани ва  жанговар топшириқларни муваффақиятли бажаришга хизмат қилишини таъкидлаган. 

Анъанага кўра, Бердимуҳамедов нишонга дастхат қолдирган. 

Маълумот ўрнида, Туркманистон Президенти ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига турли қуроллардан ўқ отиш маҳоратини мунтазам намойиш этиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг