Бердимуҳамедов отлар мусобақасида: Энг гўзал от эгаси машинали бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркман оти миллий байрами доирасида республика Президенти Сердар Бердимуҳамедов янги от спорти мажмуасининг очилишида иштирок этди ва бу ерда унга Ахалтеке зотли саккизта от совға қилинди. Бу ҳақда “Туркманистон. Олтин аср” давлат нашри хабар берди.

Келтирилишича, ушбу мажмуа Копетдоғ этагидаги Ак Бугдай туманида 40 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда маъмурий бинолар, очиқ арена, 500 ўринли савдо расталари, техник воситалар, 100 ўринли трибуналар, автотураргоҳлар ва бошқалар барпо этилган.

Очилиш маросимида Президентга саккизта от совға қилинган. 6 та от вилоятлар ва пойтахт номидан, биттаси ҳарбийлар томонидан, яна бир от эса Туркманистоннинг барча отшунослари номидан инъом этилган.

Шунингдек, ушбу тадбирда энг гўзал отни аниқлаш мақсадида мусобақа ўтказилган.

Мусобақада 2015 йилда туғилган “Гошасакар” лақабли от ғолиб деб топилган. Ғолиб мураббийга давлат раҳбари номидан “Toyota Fortuner” автомобили калити, танлов кубоги ва диплом берилган.

Бундан ташқари, ахалтеке отларининг мамлакат ҳаётидаги ўрнини тарғиб қилган ижодкорларга Сердар Бердимуҳамедовнинг совғалари топширилган.

“Бугунги кунда от мамлакатимиз тараққиётида улкан муваффақиятларга эришаётган энергия тимсолига айланди. Шу билан бирга, спорт отларини тайёрлаш миллий мактабининг асосий фарқи шундаки, туркманлар уларни тайёрламайди, балки тарбиялайди”, дейди Бердимуҳамедов.

Таъкидлаш керак, ушбу мусобақа Туркманистоннинг аввалги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовдан бошланган анъанадир. У бир қанча от зотлари ҳақида китоблар ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made