АПЛ тарихидаги 2000-пенальти ғалаба учун камлик қилди
Спорт
−
15 Август 2021
2323АПЛ тарихидаги 2000-пенальти ғалаба учун камлик қилди
Кеча, 14 август куни Уотфорд шаҳридаги “Викариж роуд” стадионида Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Уотфорд” - “Астон Вилла” (3:2) ўйинида тарихий воқеа содир бўлди.
Гап шундаки, мезбонлар ўйиннинг сўнгги дақиқасида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. 97-дақиқада “Уотфорд” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу Англия чемпионати тарихидаги 2000-пенальти сифатида қайд этилди. Нуқтага яқинлашган “Астон Вилла”нинг 29 ёшли ҳужумчиси Денни Ингс зарбани голга айлантирган бўлса-да, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
Шу кунга қадар, Англия Премьер лигасида 459 футболчи пенальтидан гол уришни уддалаган. Пенальти тепишда Алан Ширер (56), Френк Лэмпард (43) ва Стивен Жеррард (32) етакчи ҳисобланади.
Маълумот учун, 1992 йилда биринчи дивизион клублари томонидан катта молиявий фойда олиш мақсадида 1888 йилда ташкил этилган Футбол Лигаси таркибидан чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва Англия футбол ассоциацияси Премьер лига номи билан қайтадан ташкил этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь